“Cоинпай” билан ҳамкорликдаги платформада миллий валютада банк карталари орқали операцияларни амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистонда криптоактивлар соҳасида хизмат кўрсатувчи “Cоинпай” ва “Бинанcе” қўшма платформаси иш бошлади. Бу ҳақда “Cоинпай” маҳаллий криптобиржасининг матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги кўмагида ва Ўзбекистон қонунчилигига тўлиқ мувофиқ амалга оширилди. ИЛМА 2025-йил январ ойи ўрталарида крипто-биржалар ўртасидаги ҳамкорликни э’лон қилди. Платформа Ўзбекистон ҳуқуқий тизимига расман интеграция қилинган биринчи шундай хизмат бўлди.
Янги хизмат фойдаланувчиларга банк карталари ва маҳаллий тўлов тизимлари орқали миллий валютадаги маблағларни тўлдириш ва ечиб олиш имконини беради. Бундан ташқари, фойдаланувчилар кенг кўламли “Бинанcе” хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
“Cоинпай” крипто-активлар билан операциялар фақат сайтдаги расмий ҳавола орқали амалга оширилиши кераклигини эслатиб ўтди. Ташқи п2п платформалари ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва юридик жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Компания, шунингдек, крипто-активлар билан боғлиқ операциялар уларнинг ўзгарувчанлиги туфайли юқори хатарлар билан боғлиқлигини та’кидлади. Фойдаланувчиларга савдоларни бошлашдан олдин рақамли активлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва эҳтимолий молиявий хатарларни ҳисобга олиш тавсия этилади.
“Бинанcе"нинг Ўзбекистондаги фаолияти
2022-йилнинг август ойида “Бинанcе” ва бошқа халқаро биржалар веб-сайтлари Ўзбекистонда блокланди. Бунга уларнинг тегишли литсензияга эга эмаслиги, платформалар ҳеч қандай юридик жавобгарликни ўз зиммаларига олмаслиги, транзаксияларнинг қонунийлиги, фуқароларнинг шахсий ма’лумотлари тўғри сақланиши ва махфийлик кафолатланмаганлиги сабаб бўлди.
Ўша йил охиригиа бориб, крипто-биржа Ўзбекистонда бош менежер учун вакансия очгани ма’лум бўлди. Бу ролда менежер янги бозор учун стратегиялар, ҳаракат режалари ва бизнес моделини ишлаб чиқиши белгиланган.
2024-йил бошида Ўзбекистонда фаолиятини ташкил этиш учун тегишли литсензия олмагани ва яна бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари сабаб, ИЛМА “Бинанcе"ни 102 млн сўм жарима тортди.
Феврал ойида агентлик директори ўринбосари Вячеслав Пак жарима тўламаганлиги учун крипто-биржа судга берилишини ма’лум қилди. Шунингдек, агентлик п2п транзаксияларини назорат қилишнинг самарали механизми ё‘қлиги сабабли уни қонунийлаштиришни режалаштирмаганини айтди у.
Агентликнинг ма’лум қилишича, бу бўйича тегишли да’во аризаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт судига юборилган. Ўтган йилнинг 26-мартидан 7-июнигача “Бинанcе” вакили иштирокида давом этган суд жараёнлари якунланиб, жарима ундириш ҳақида қарор қабул қилган. ИЛМА крипто-биржа суд талабларини бажариб, жаримани тўлиқ тўлаганини билдирди.
Тасодифий хабарлар
Иссиқ сувнинг ҳароратига қараб пул тўланади
МИБ ходимлари олдида ўзини ёқиб юборган андижонлик фуқаро касалхонада вафот этди
Бугун барча ходимлар ишдан бир соат аввал кетиши керак
Ўзбекистон ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизими босқичма-босқич тўхтатилади
Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди