Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 28 март куни республикада коронавирусни кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг коронавирусга қарши курашиш учун ажратган маблағлари ҳисобига (27,8 млрд сўм) вирусни аниқлайдиган 200 мингта тест-системаси ҳамда 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олинди ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келинди. Олиб келинган юкнинг умумий оғирлиги 20 га якин тоннани ташкил этади.
Шунингдек, ушбу махсус рейсда Хитой Халқ Рспубликаси томонидан берилган 2,5 млрд сўмлик ҳар ҳил турдаги тиббий буюмлар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, 31 март куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 16 млрд сўмлик, 3 апрелда эса қўшимча 45 млрд сўмлик тиббий техника ва ҳимоя воситалари коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади ва ҳарбий ҳаво кемасида олиб келтирилади. Жумладан, хорижий тажрибани кенг ўрганган ҳолда соғлиқни сақлаш ходимлари учун алоҳида 2 даражали яъни, қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилишга ҳам эътибор қаратилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши лозим бўлган 838,2 тонна кўмир «туя» қилинган
Кирилл Буданов Путиннинг ҳақиқийлигига шубҳа қилди
Тезкор! Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинди
Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда
Тезкор! Рамзан Қодировнинг аҳволи оғир