Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2004 йилда туғилган қиз ва унинг таниши бўлган 51 ёшли хитойлик эркак 1998 йилда туғилган шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 1998 йилда туғилган фуқаро Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси – 2004 йилда туғилган қиз ва унинг таниши – 1975 йилда туғилган Хитой Халқ Республикаси фуқаросини рашк сабабли пичоқлаган. Маълумотларга кўра, пичоқланган хитойлик шахс воқеа жойида вафот этган, талаба қиз эса воқеадан икки кун ўтиб, жорий йилнинг 23 май куни шифохонада жон берган. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, пичоқланган қиз олийгоҳнинг талабалар турар жойида яшаган. Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан университет ҳеч қандай расмий муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолат юзасидан ўриндош ўқитувчига нисбатан Сергели туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Коронавирус! Ўзбекистонда янги мобил илова яратилди
Ижтимоий тармоқда "Қашқадарё ЙПХ ходимларига онадан сўкиниш мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти
Наманганда йигит ниқоб кийиб аёл кишининг уйига бостириб кирди