UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди

UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди

Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra каби моделлар сотуви йил бошидан тўхтатилган эди. Бу – компанияда бошқарувнинг янги тизимига ўтилаётгани билан изоҳланган.

UzAuto Motors қатор харидоргир автомобил моделларига мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.

Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra каби Асакадаги заводдан чиқадиган автомобиллар сотуви бир неча ҳафта илгари вақтинча тўхтатилган. Январь ойида UzAuto Motors'нинг автомобиль ишлаб чиқариши ўтган йил январи билан солиштирганда 4 баробарга қисқарган; масалан, Lacetti-Gentra моделидан атиги 5 дона ишлаб чиқарилган.

Компания буни бизнес жараёнларини бошқаришнинг комплекс автоматлаштирилган тизими – ERP/CRM SAP'га ўтилаётгани билан изоҳлаган.

Қайд этилишича, янгича бошқарув тизимида ишлаб чиқариш, сотиш, кадрлар билан ишлаш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тўлиқ автоматлаштирилади; автомобиллар савдосининг шаффофлиги таъминлади.

Сотув бунга қадар тузилган шартномалар бўйича барча мажбуриятлар бажарилиши маълум қилинган.

«Янги тизимнинг жорий этилиши мижозларга автомобилларни етказиб бериш вақтига таъсир қилмайди», – дейилган компания ахборотида.

Айни кунларда интернетда Ўзбекистонга Chevrolet Onix моделидан бир неча дона олиб келинганини кўрсатувчи сурат тарқалди. UzAuto Motors матбуот хизматининг Gazeta.uz'га тасдиқлашича, янги модел «маҳаллий иқлим шароитида синаб кўриш ва потенциал харидорлар фикрини ўрганиш» учун намуна сифатида келтирилган.

Фото: Водители Ташкента (Drivers.uz)

Ўзбекистон автосаноатчилари Chevrolet Onix ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши ҳақида 2019 йилдан буён айтиб келади.

Аввалроқ, Chevrolet ўз моделлaри қaторини янгилaши сaбaбли, UzAuto Motors АҚШдан импорт қилиб келган Equinox автомобили учун шартнома тузиш тўхтатилганди. Янги авлод Equinox Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Ўтган ойда янги авлоддаги Chevrolet Tracker'нинг базавий комплектацияси нархи 166,9 млн сўм, LT комплектацияси эса 222 млн бўлиши маълум қилинганди.

×