Россияда, Нижний Новгороднинг Кудма қишлоғидаги уйдан тўрт кишининг жасади топилди.
РИA Новости'нинг хабар беришича, гумонланувчи катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетган. Олдинроқ тўрт киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Бугун улардан бири сўроқ қилинаётгани маълум бўлди. Манбага кўра, гумонланувчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у марҳумларнинг уйида ҳунарманд бўлган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум.
Жиноят қурбонлари 41 ёшли аёл, қотилликдан олдин зўрланган, унинг олти ёшли ўғли ва кекса ота-онаси. Тўнғич фарзанд уйда бўлмаган. Аёлнинг эри хизмат сафарида бўлган.
Айни дамда жиноий иш қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони аҳолиси Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларини зиёрат қилиш истагида – вазир
AZAL терговига оид натижалар қачон эълон қилиниши айтилди
Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)
Усмоновнинг “Dilbar” суперяхтасида тинтув ўтказилди
Бензема Франция Ички ишлар вазирини судга бермоқчи