Беларусь резиденти Александр Лукашенко дунё катта уруш ёқасида экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у гуманитар йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувда маълум қилди.
“Худо сақласин, Учинчи жаҳон уруши бошланмади, аммо биз бу даҳшатли воқеа арафасида турибмиз”, дейди Лукашенко.
Шу билан бирга, у бугунги кунда ахборот уруши ҳам фаол давом этаётганини таъкидлаб ўтган.
“Бундан ташқари узоқ вақтдан бери, нафақат қарама-қаршилик, балки ҳақиқий ахборот уруши бўлмоқда. Бу аниқ”, деган у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, бугунги вазият ҳушёрликни ва Учинчи жаҳон урушининг ҳалокатли оқибатларини олдини олиш учун янги муаммоларга тайёр бўлишни талаб қилади. У ҳозирги воқеаларнинг аҳамиятини ва глобал беқарорликка олиб келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши туриш зарурлигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, 27 август куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қўшма Штатларни Учинчи жаҳон уруши Европа билан чегараланиб қолмаслиги ҳақида огоҳлантирганди. Сентябрь ойида эса НАТО логистика қўмондонлиги бошлиғи, генерал-лейтенант Александр Соллфранк альянс Учинчи жаҳон уруши режаларини ишлаб чиқаётганини айтганди.
Муҳаммад Ҳодиев
Тасодифий хабарлар
Сенаторлар тадбиркорликка оид қонун лойиҳасини қайтарди
Ўлат хавфи: ЖССТ Россиядаги вазият сабабини аниқлай олмади
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин
Прокуратура Ўзбекистон бўйлаб долларфурушларни ушламоқда
Профилактика инспекторлари эзилиб кетяпти – собиқ ИИО ходими Бобожоновга мурожаат билан чиқди