Ўзгидромет Август ойининг охирги кунларида ва 1—3 сентябрь байрам кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати 30—31 августда кундуз кунлари 31-35 даража атрофида, жанубда 37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2—3 сентябрда ҳарорат 28-31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари 13-15 даражагача пасаяди.
Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан қайд этилади.
Тошкентда 30—31 август ва 1—3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 1—2 сентябрда 10-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари 15-18 даража, 3 сентябрда 13-15 даража, кундуз кунлари 30—31 август ва 1 сентябрда 30-34 даража, 2—3 сентябрда 28-30 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда АЭС қурилишини хамма хам хохламайди – Россиянинг Тошкентдаги элчиси
Наманганда 5 млрд сўмдан кўпроқ қийматдаги электр энергияси ўғирланди
ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотаётган шахсни ушлади
Наманганда аёл 200'000 сўм эвазига уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит қилиб берди
Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади