Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашиши оқибатида 2 киши вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.
Қайд этилишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06:00 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клубдан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.
Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «л» бандлари (безорилик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш), 25,97-моддаси 2-қисми «а», «л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Х. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Тошкентда автобусда ёнғин чиқди
ИИВ: тармоқларда видеоси тарқалган «01 001 VIP» авторақами ҳақиқийми?
Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
Ўзбекистондаги шифохоналарда коронавирусга чалинган қанча бемор қолди?