Тошкент вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасига 5000 АҚШ доллари ташлаб кетилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида номаълум шахс томонидан файл папка қолдириб кетилган. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.
“Мавжуд вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, пора олиш-бериш билан боғлиқ ҳаракатлар жиноят ҳисобланиб, ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Марказий банкка кредитлаш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берди
Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли шифохона қурилиши бошланди (фото)
Пропан газ нархи ошиши бўйича рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади
Ўзбекистонда яна 300 га яқин одам коронавирус юқтирди
Россия Киевга ҳужум уюштирди