Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалингани айтилмоқда. Бу ҳақда «Jahon.uz» нашрига таяниб,«Xabar.uz» хабар берди.
Нашрларнинг хабарига кўра, Шуҳрат Ғаниев Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада даволанмоқда. Унинг аҳволи яхши экани, касаллик енгил кечаётгани маълум қилинган.Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимга тайинланганидан кейин илк бор 2 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишуви жараёнида кўриниш берганди.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниевдан аввал бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктам Барноев сентябрь ойида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганди.Шунингдек, Шуҳрат Ғаниевнинг акаси, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ғаниев пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа ҳамроҳ касалликлар оқибатида 15 сентябрь куни вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
Саудия Aрабистонда туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ
Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди
Махачев, Чимаев, Блахович... “UFC-267”ни қаерда кўрамиз?
Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди