Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди.
2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.
Эндиликда Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар.
Тасодифий хабарлар
Мактабларда ремонт учун пул йиғилиши тўғрими?
Мирза Азизовнинг «сўнгги мактуби» юзасидан ССВ ўрганиш ўтказди
Ўзбекистон банкларида доллар курси 10500 сўмга чиқди
Путин айрим маҳсулотлар экспорт ва импортини чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолади
Фуқаро ҳамширани калтаклади