Жорий йил 8 июл куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Дехқонобод маҳалласида яшовчи С.Ш. бошидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб ҳудудий тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Вилоят ИИБнинг ҳолат юзасидан олиб борган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўша куни соат 10:30 ларда С.Ш. таниши, Қ.Р. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва натижада Қ.Р. бошқарувидаги «Tico» русумли автомашинаси юкхонасида бўлган хўжалик болтаси билан С.Ш.нинг бош соҳаси орқа қисмига бир марта уриб, оғир тан жароҳати етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида нега "свет" ўчиши айтилди
«Энг расво йўллар Ўзбекистонники» – Алишер Қодиров
Президент транспорт бўйича қонунга имзо чекди
Тошкентда Трансафғон йўлаги бўйича халқаро музокаралар бўлиб ўтди
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 969 301 нафарга етди