Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Наманган ва Самарқанд вилоятларида корхона раҳбарлари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнингҳудудлардаги бўлимлари ўтказган текширувда аниқланди.
Наманган вилоятининг Норин туманида корхона раҳбари аттракцион жиҳозларини олиш учун тижорат банки филиалидан имтиёзли кредит ажратилган. Бироқ тадбиркор бунинг эвазига 228,8 минг АҚШ долларлик (қарийб 2,5 млрд сўм) жиҳозларини сотиб олмасдан, кредит маблағини хориж компанияси орқали нақдлаштириб олиб ўзлаштирган.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эса иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 млн сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчига жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда
Dubay amirining o‘g‘li O‘zbekistonda lochin bilan ov qildi (video)
Сунъий интеллект бўйича махсус режим ташкил этилади — Ҳукумат қарори
Нурсултон Рўзибоевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Сергелидаги вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинди (видео)