Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас ва ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар юзасидан суд амалиёти юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш, қонун устиворлигини таъминлаш ва суд амалиётида юзага келаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ташкилотлар ва суд органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишдан иборатдир.
Шу муносабат Наманган вилоят,туманлараро маъмурий суди судьялари, суд аппарати ходимлари, Наманган вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳуқуқшунослари, вилоят адлия бошқармаси ходимлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят судининг судьяси Д.Тожибоев маъруза қилиб Фармоннинг мақсади - ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муомаласининг объекти сифатида эркин муомалага киритишдан иборат эканлигини таъкидлади.
Фармонга асосан 2021 йил 1 августдан ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилади, ер участкалари давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилиниши тушунтирилиб, бунда илгари ажратилган ер участларига бўлган ҳуқуқлар сақланиб қолшига алоҳида урғу берилди.
Бундан ташқари семинарда ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилилиши белгиланганлиги тушунтирилди.
Семинарда 2021 йил 1 августдан ҳокимликларнинг ерга оид, ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш, хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятлари тугатилиши тушунтирилиб, бундан ерга олмоқчи бўлганлар аукцион орқали олишлари тушунтирилди.
Семинар сўнгида йиғилганлар ўзларининг амалиётларида вужудда келаётган муоммолар юзасидан сволларига жавоб олишди.
Озодбек Зиявитдинов Наманган вилоят маъмурий суди судьяси Равшан Хошимхожаев Судья катта ёрдамчиси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилди
Сайёр савдо нуқталари орқали кийим-кечак савдосига рухсат берилади
Қўшниларнинг дарахт талашиши оқибатида улардан бири оғир жароҳат олди.
Россияда бир суткада коронавирус беморлари 11,2 мингга кўпайди
Тўрақорғон туманида қаровсиз қолдирилган автомашина тунаб кетилди