БМТ унинг оқибатларидан огоҳлантирди.
БМТ маълумотларига кўра, қум ва чанг бўронлари дунёнинг кўп жойларини эгаллашда давом этмоқда. Улардан биринчи навбатда сайёранинг чўл ҳудудлари азият чекмоқда. Мисол учун, Американинг Буюк текисликларида сўнгги йигирма йил ичида бундай ҳодисалар сони икки баравар кўпайган.
Ҳозирда чанг бўронлари жанубий Европа каби дунёнинг бошқа минтақаларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қум ва чанг бўронлари бўйича коалицияси чанг бўронлари атроф-муҳит, иқлим, соғлиқ, қишлоқ хўжалиги ва одамларнинг турмуш шароитига жиддий таъсир кўрсатди, деб таъкидлади.
Оксфорд университетининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш марказидан профессор Девид Томаснинг айтишича, чўлларнинг чеккасида сув ҳавзаларининг ҳажмини камайтирадиган ёки табиий ўсимликларни йўқ қиладиган ҳар қандай инсон фаолияти чанг бўронлари хавфини оширади. У Орол денгизининг қуриши ва Ироқ ботқоқларининг қуриб кетишини бунга энг ёмон мисол деб атади.
Тасодифий хабарлар
БМТ Украинадан қочқинларни қабул қилаётганларга огоҳлантириш билан чиқди
ДХХ Наманган ва Андижонда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланувчи фуқароларни қўлга олди
Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Нотўғри «парковка» учун жарима миқдори камайтирилди - Президент қарори
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири бўлди