Солиқ қўмитаси солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган 6 та онлайн такси агрегаторлари маълумотларига таяниб, Тошкентда қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу агрегаторлар орқали йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларга тегишли бўлган 199,1 мингта автомобил мавжуд бўлиб, шундан 64 фоизи Тошкент шаҳрида ҳаракатланади.
Жумладан, пойтахтда таксичилик фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларнинг ҳудудлар кесимидаги улуши қуйидагича:
- Тошкент шаҳри (автомобил рақами коди 01) – 54,6 фоиз;
- Тошкент вилояти (автомобил рақами коди 10) – 17,9 фоиз;
- Қашқадарё вилояти (автомобил рақами коди 70) – 5 фоиз;
- Фарғона вилояти (автомобил рақами коди 40) – 3,3 фоиз.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада ҳалок бўлган директор ўринбосарлари: улар чиндан ҳам селекторга кетишаётганмиди?
Гулнора Каримованинг ҳибс муддати бешинчи марта узайтирилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Тожикистон хорижий авиакомпаниялар учун “осмонини очди”
Ўзбекистонда эртанги кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди - «Ўзгидромет»