Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Дастлабки ахборотга кўра, 2021 йил 9 декабрь куни соат 07:30ларда, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Тошкент - Олмалиқ автомобиль йўли 36-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Қайд этилишича, туманли об-ҳаво шароитида, йўлнинг кўриниш масофаси камлиги сабабли бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланиб келаётган "Damas", "Nexia", "Spark", "Nexia-3" русумли автомобиллар ҳамда "Isuzu" русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ЙТҲ юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса жойида суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилинди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарқатмасликка чақирди
Исроил Зеленскийга таслим бўлиб, Путинга бош эгишни таклиф қилди
Алиев қуролли тўқнашув бўйича мурожаат билан чиқди
Наманганда Nexia 2 каналга тушиб кетди