Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. USADA (АҚШ антидопинг агентлиги) ушбу вазиятга изоҳ берди.
Қайд этилишича, россиялик жангчи австралиялик Александр Волкановскига қарши жанг олдидан ўзини тиклаш учун «осма томизгич»дан ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Ушбу ҳодисага янги зеландиялик жангчи Ден Хукер гувоҳ бўлгани айтилмоқда.
«USADA ҳар қандай қоидабузарликлар ҳақидаги хабарларни жиддий қабул қилади. Биз барча маълумотларни фаол кузатиб борамиз», — дейилади ташкилот баёнотида.
USADA қоидаларига кўра, тақиқни бузган ҳар қандай жангчи жиддий — икки йилгача дисквалификация қилиниши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Расман! Моуриньо “Реал” бош мураббийи бўлди
Бош прокуратура UzAuto Motors’га нисбатан жиноий иш қўзғатишни рад этди
Болаларга нега полда дарс ўтилди
Хушхабар Наманганда 7 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди
Самарқанддаги шахмат олимпиадаси иштирокчилари ҳибсга олинди