Қирғизистонда октябрь ойида ўлдирилган криминал авторитет Қамчибек Қўлбоев ва божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳга алоқадор 180 дан ортиқ мансабдор лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, айни пайтгача жами 226 нафар давлат хизматчисининг жиноий оламга алоқадорлиги аниқланган. Шундан божхона тизимида фош этилган 85 нафар ходимдан 76 нафари ишдан четлатилган. Ички ишлар вазирлигидаги 26 нафар шахсдан 14 нафари лавозимидан айрилган. Маҳаллий Кенгашнинг 6 нафар депутати ўз мандатини топширган.
Шунингдек, туман давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан 65 нафар ходим ҳамда бошқа вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган бир қатор ходимлар ишдан олинган.
“Ҳозирда аниқланган бошқа давлат органлари ходимлари устидан тегишли қўшимча ишлар давом эттирилмоқда. Давлат органларини инсофсиз, манфаатпараст, ғаразгўй ходимлардан тозалашга қаратилган тадбирлар бундан кейин ҳам давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда сўз эркинлиги, очиқлик ортга қайтмайди. Аммо сўхлик блогер қани?
Академик лицейларга ҳам қабул бошланди
Мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган аёл қамоқдан озод қилинди
Россиянинг 2020 йилда энг кўп бойлик орттирган миллиардерлари рўйхатида Алишер Усмонов учинчи ўринда қайд этилди
Наманган шаҳрида 30 кишидан ортиқ тўй қилган ҳонадон эгаси жаримага тортилди