Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан тижорат учун олиб чиқишга рухсат берилади
Президент Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Фармонга кўра:
Жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.
Маълумот учун, аввал қиймати беш минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга қўшимча киритилган бўлиб, унга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркордан 15 000 доллар талаб қилган фирибгар фош этилди
Бобур Ғаниев блогерликни якунланганини эълон қилди
Наманган вилоят ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди
Шавкат Мирзиёв академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди