Тошкентда жиноий тўданинг яна 10 нафар аъзолари ушланди — рўйхат

Тошкентда жиноий тўданинг яна 10 нафар аъзолари ушланди — рўйхат

10 нафар шахс таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. 

Жумладан,

1. 1983 йилда туғилган Мирхожаев Мирсолих Миркамолович (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

2. 1995 йилда туғилган Шомуродов Лазиз Юнус ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

3. 1980 йилда туғилган Самиев Шерзод Латифович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

4. 1991 йилда туғилган Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

5. 1996 йилда туғилган Алиев Азизжон Вали ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

6. 1995 йилда туғилган Бобоназаров Равшан Абдураҳмон ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

7. 1995 йилда туғилган Мўминов Бахруз Холмурод ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

8. 1986 йилда туғилган Юлдашев Анвар Бахтиёрович (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

9. 1988 йилда туғилган Умирзоқов Дилшод Бўрибаевич (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

10. 1994 йилда туғилган Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”— дейилади хабарда.

×