Пойтахт Тошкент шаҳрида мудҳиш жиноят содир этилди. Эр турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди, қайнонасини оғир яралади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Воқеа кеча, 13 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Рисовий” бозори атрофидаги маҳаллада юз берган. Эр 24 ёшли рафиқасига 30 марта пичоқ урган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган қайнонасига ҳам 7 марта пичоқ билан зарба берган.
Аёл воқеа жойида вафот этган. Онаси оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Эркак қўлга олинган. Уларнинг 9 ойлик қиз чақалоғи болалар уйига олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам Тошкент шаҳар ИИББ ҳам расмий маълумот бермади.Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Пахта терими қанчадан тўланиши маълум бўлди
Россия Ўзбекистондан қурувчи-мигрантлар киришини тўхтатмоқчи
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди
Роналду «Барселона»га ўтиши мумкин, Месси эса жамоани тарк этмоқчи