Энди юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар хусусийлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
• юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
• фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
• хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
• бўш турган ерлар.
Ер участкалари умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш ёки ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш орқали хусусийлаштирилади.
Қайд этилишича, хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).
Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади. Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади. Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.
Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
• хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
• ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
• ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
• аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
• давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
• хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
• аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
• хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.
Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади. Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.
Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
• ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
• ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
• ер мусодара қилинганда;
• ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).
Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Вазирлар Маҳкамаси айрим давлатлар учун Россияда юк ташишга жавобан тақиқ жорий қилди
Республика маҳалла кенгаши ёш қизларни бўралатиб сўккан раисни «оқлаш»га уринди. Балиқ бошидан...ми?
Финландия олтинчи йил энг бахтли давлат мақомини олди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди
Илон Маск 2021 йилда тарихдаги барча америкаликлардан кўпроқ солиқ тўлашини маълум қилди