Ироқдаги шиа қуролли гуруҳлари АҚШни Ироқ ва Яқин Шарқдаги бошқа давлатлардан қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар берди.
Талабга кўра, АҚШ қўшинлари минтақадаги давлатларни “зудлик билан тарк этиши керак”. Акс ҳолда уларнинг базаларига ҳужум бошланади.
"Бу улар учун фақат огоҳлантириш ва ҳали амалиётга ўтмадик", дея баёнот берган Ироқнинг мухолифатдаги шиа қуролли кучлари.
Ироқнинг шиа қуролли гуруҳлари агар Исроил Ғазо секторида қуруқликдаги ҳарбий операцияларини бошласа, “Иордания билан чегарани диққат билан кузатиш” зарурлигини маслаҳат берган. Аммо бунинг сабабини очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, Американинг Ироқ ғарбидаги “Айн ал-Асад” ҳарбий базаси GRADA ракетаси билан нишонга олинган ва жавобгарликни Ироқ исломий қаршилик ҳаракати ўз зиммасига олган эди.
Шунингдек, 19 октябрь куни Дамашқдан 250 км узоқликда жойлашган АҚШ ва Ғарб коалициясининг базасига ҳам ҳужум қилинган. Бу ерда ҳам учувчисиз қурилмалардан фойдаланилган. Базада иккита ракета портлаган. АҚШ Марказий қўмондонлига кўра, бир неча америкалик аскар енгил жароҳат олган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги сув омборидан она-болаларнинг жасади топилди
Монополия ҳодимилари учун семинар
Отабек Умаров Қирғизистон президенти томонидан тақдирланди
Нурмат Отабеков иммунитетни кўтариб, вирусдан сақланишнинг арзон халқона усулларини тавсия қилди
Эрон АҚШнинг ҳарбий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда