Аҳоли орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 18 та ҳолат қайд этилди. Ўзбекистон бўйича коронавирус юқтириб олганлар 4404 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 52 нафарга кўпайди ва касаллик юқтириб олганларнинг умумий сони 4404 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 29 таси карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 18 таси Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтоҳур филиали ходими) аҳоли орасида;
- 3 таси Наманган вилоятида (шундан 2 таси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларида) аҳоли орасида;
- 1 таси Тошкент вилоятида («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида;
- 1 таси Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 21 кишига кўпайиб, 4352 нафарга етганди.
8 июнь давомида коронавирусга чалинган фуқаролардан 3 нафари тузалиб, жами соғайганлар сони 3357 нафарга етди.
Касалликка чалиниш билан боғлиқ янги қайд этилган ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 1000 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда шифохоналарда 1030 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилди
Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълум қилинди
НАМАНГАН ШАҲРИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДАН ЎҒРИНЧА ФОЙДАЛАНГАНЛАР УШЛАНДИ
Косонсойда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
ИИБ ходимлари уюшган жиноий тўда томонидан тошбўрон қилингани айтилган видео юзасидан расмий маълумот