Келгуси ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларидаги «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича айрим тоифа кишилар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 14 октябрда имзоланган «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.
Қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
ШУнингдек, 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юритиб борилади.
Тасодифий хабарлар
БАА жумани дам олиш кунлари қаторидан чиқарди
Ҳафтанинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
Доллар курси биринчи марта 10 740 сўмга қадар кўтарилди
Салом Қозоғистон! “Uzbekistan Airways” 15 январдан Олма-отага парвозларни йўлга қўймоқчи
Москва вилоятида содир этилган портлашда 35 нафар одам жабрланди