Россия президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг айтишича, Москва энди «Толибон»ни «моҳиятан террорчи» деб ҳисобламайди. Бу ҳақда у RTVI телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Толибон» ривожланиб, ўзини миллий ҳаракат деб эълон қилди. У глобал жиҳодга киришмаслик ёки ўз мафкура ва тафаккур тарзини қўшни давлатларга ўтказмаслигини билдирди», — дея тушунтирди Кабулов.
Шу билан бирга, дипломат Ичкерия ҳукуматини тан олингани ва террорчилар учун ўқув лагерлари яратилгани сабабли Россиянинг «Толибон»га қарши даъволари борлигини таъкидлади.
Кабуловнинг айтишича, Россия «Толибон»ни тан олиши мумкин, аммо бунинг учун улар бир қанча муҳим ишларни амалга ошириши керак.
«Улар этносиёсий инклюзив ҳукумат яратиш чақириғига жавоб беришга тайёр эканликларини амалда исботлаши лозим. Aгар улар бу қадамни ташласа, бу Россия томонидан Толибон режимини эҳтимолий тан олинишига йўл очади», — деб тушунтирди дипломат.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
«Сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ» — Президент
Наманганда ажрашмоқчи бўлган 200 та оила яраштирилди
Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Нурмагомедов-Чистяков жанги бекор қилинди
Жапаров Қатарга шахсий самолётда боргани учун танқид қилинди