Ушбу кўрсаткични 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ушбу кўрсаткични 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015-2016 ўқув йили бошига - 263,9 минг нафар;
- 2016-2017 ўқув йили бошига - 267,9 минг нафар;
- 2017-2018 ўқув йили бошига - 287,5 минг нафар;
- 2018-2019 ўқув йили бошига - 313 минг нафар;
- 2019-2020 ўқув йили бошига - 360,1 минг нафар;
- 2020-2021 ўқув йили бошига - 441,8 минг нафар;
- 2021-2022 ўқув йили бошига - 553,9 минг нафар;
- 2022-2023 ўқув йили бошига - 622,6 минг нафар;
- 2023-2024 ўқув йили бошига - 661,8 минг нафар;
- 2024-2025 ўқув йили бошига - 707,3 минг нафарни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимидан озод этилди!
Bilol Erdo‘g‘on boshchiligidagi delegatsiya Buxoroga keldi
Microsoft Windows’нинг янги дизайни намойиш этилди
Айрим жарималар миқдори кескин камайтирилмоқда
АҚШда икки бошли илон аниқланди