Кеча, 20 сентябрь оқшомида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз халқига мурожаат қилиб, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги “аксилтеррор операцияси”нинг вазифалари якунлангани ва мамлакат суверенитети тикланганини маълум қилди.
“Бир кун ичида Озарбайжон маҳаллий аксилтеррор чоралари доирасида белгиланган барча вазифаларини бажарди. Террорчилар йўқ қилинди ва арман томони ўз провокацияларига муносиб жавоб берилишини яна бир бор англаб етди”, дейди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда жойлашган арман армиясининг катта қисми “бутунлай йўқ қилинган”.
“Арман ҳарбий техникаси йўқ қилинди ва яроқсиз ҳолга келтирилди”, деган Президент.
Алиевнинг айтишича, 2020 йил ноябрида Иккинчи Қорабоғ урушидан кейин тузилган келишувга зид равишда Арманистон уч йилдан бери ўз Қуролли кучлари ва техникасини Озарбайжобн ҳудудидан олиб чиқмаган.
Шунингдек, Президент операция бошланишидан олдин Қорабоғдаги арман аҳолиси ҳужумга учрамаслигини талаб қилганини билдирган.
“Биз бунга юқори аниқликдаги қуроллар ва қуролли кучларимизнинг профессионаллиги ёрдамида эришдик. Шу билан бирга, фуқаролик инфратузилмасига ҳам зарар етказмаслик, балки ҳарбий инфратузилмани ўчириб қўйиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилди”, деган Алиев.
Тасодифий хабарлар
Instagram ишида носозликлар кузатилди
Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...
Қирғизистон Тожикистон чегарасида 18 киши қурбон бўлган
Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп киши истиқомат қилувчи хонадонлар
Озарбайжон-Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Қурбонлар бор