Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида корхонасидан меҳнат таътили ҳамда иш алмаштириш таътили олиб Ўзбекистонга қайтган ва 4 йил 10 ой бир корхонада ишлаб қайта шартнома билан келган, Eps-topik тест имтиҳонидан ўтган ва шартномаси келган фуқаролар диққатига

Ҳурматли фуқаролар сир эмаски, пандемия даврида бутун дунё аҳолиси қийин кунларни бошдан кечирмоқда, кимдир ота-онаси, яна кимдир яқинлари ва дўстларидан айрилмоқда.

Бундай оғир кунлар тез орада ўтиб кетиб, тинч ва осойишта ҳаётга қайтишимизни тилаб, барчангизга карантин қоидаларига риоя қилишингиз ҳамда ўз саломатлигингизга беэътибор бўлмаслигингизни сўраб қоламиз.

Бугунги кунда пандемия бўлишига қарамай Корея Республикасига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш орқали оиласи ва Ватанига оз бўлса ҳам ҳалол меҳнати билан фойда келтираётган ва бу мақсадни амалга ошириш ниятида бўлган фуқароларимиз анчагина топилади.

Шу кунларда кимдир корейс тили бўйича тест имтиҳонларидан ўтиш учун корейс тилини ўрганмоқда. Кимнингдир шартнома лойиҳаси келган, яна кимлардир Корея Республикасидан қайта шартнома билан ёки таътилга келган ва пандемия сабабли бугунги кунга қадар Жанубий Кореяга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиш имконияти ҳозирча мавжуд эмас.

Мана шундай мураккаб шароитда Корея Республикасига ишга жўнатиш ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда тегишли вазирликларда ишлашини, шу соҳада таниш-билиши борлиги, Сизга меҳнат шартномасини чиқартириб бериши, шартнома лойиҳаси келганларни Корея Республикасига кетишини тезлаштириш, Агентликка тўланиши лозим бўлган тўловларни зудлик билан учинчи шахслар орқали тўланиши лозимлиги, акс ҳолда Кореяга кета олмаслиги каби ёлғон маълумот бериш, корейс тили тест имтиҳонларидан ўтказиб бериш каби асоссиз ваъдаларни бериб, фуқароларнинг ишончига кириб ноқонуний йўл билан пул топиш каби иллатни ўзига касб қилиб олган фирибгарлик ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Агентликнинг (71) 202-33-55 ёки ИИВ (1102), Бош прокуратура (1007) ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

×