Қўқонда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти тарафдорининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” сафида фаолият олиб борганлиги учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан 43 ёшли “М.А.” жиноий фаолиятини тиклаб, Facebook орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан “таҳрирчилар” сафини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.
“М.А.” Facebook’даги электрон манзили орқали виртуал дўстларига “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг аудио-видео материалларини, шунингдек ташкилотнинг фаол виртуал ёлловчиси ва тарғиботчиси “Махмуд Абдулмўмин” тахаллусли, 1980 йил Қирғизистонда туғилган Маҳмуджон Холдаровнинг маърузаларини тарқатиб келгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бассейнда коронавирусни юқтириб олиш хавфи қанчалик юқори?
Байрам байрамдек ўтсин! Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга қарийб 2 млрд ажратилди
Фарғона шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
Ўзбекистонда масжид ва мактаб ёнида алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланди
Бош прокурор тергов жараёнида кимлар қийноқлар қўллашини очиқлади