Бугун узил-кесил олти йилу-у, олти ойга озодликдан маҳрум этилган блогер Отабек Сатторийнинг навбатдаги апелляция суди ўтказилмоқда. Effect.uz мухбирининг хабар беришича, суд музокарага ўтиб, тергов жараёнлари тугаган. Яқин соатлар ичида суд томонидан якуний қарор чиқарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кечаги судда Отабек Сатторий масофавий тарзда кўрсатма берган. Бу жараёнлар бугун ҳам давом этмоқда. 2 июль куни Термиз шаҳрида блогер Отабек Сатторийга оид иш бўйича апелляция судининг навбатдаги жараёни бўлиб ўтган эди. Унда Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда масофавий тарзда кўрсатма бериб, Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг саволларига жавоб қайтарганди.
Тасодифий хабарлар
ID-карта расмийлаштиришнинг янги схемаси тасдиқланди
1 июндан нималар ўзгаради?
7-9 февраль кунлари юртимизда ҳаво яна пастлайди
Судлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари жорий этиш ҳуқуқий асоси
Президентнинг қўлидан мукофот олган биринчи блогер