Жорий йилнинг 15 феврал куни Фарғона вилояти, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган тамолар сотган уддабурон тадбиркорлар қўлга тушди.
Тадбиркор ва унинг шерикларини ҳибсга олиш Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган рейд доирасида амалга оширилди. Одамларга Ислом динида истеъмолга харом қилинган мушук гўштини сотган тадбиркорнинг омборидан фойдаланишга яроқсиз бўлган қарийб икки тонна гўшт маҳсулотлари топилган. Мазкур гўштлардан аҳоли гавжум жойларда кабоб ва манти таомлари тайёрланиб, сотиб келинган.
Айни пайтда тадбиркор ва унинг шерикларига нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.Терговга кадар текширув олиб борилмокда.
Тасодифий хабарлар
Конор Макгрегор: Реванш жангида Флойд Мейвезерни таслим қиламан
Одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Гризманн: "Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади"
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
ДХХ наркотик савдо занжирини аниқлади. У тожикистонлик фуқародан бошланади