Ҳозирги кунда коррупция бугуннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Ушбу иллатга қарши нафақат бизнинг юртимиз балки дунёдаги барча мамлакатлар курашиб келмоқда.
Айни вақтда бўлиб ўтаётган тадбир Давлатобод туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ташкилланган.

Республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу иллатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакиллантиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.


Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда ҳам кўпгина соҳаларда коррупциянинг илдизи сақланиб қолаётгани ачинарли ҳолат.
Агентликнинг маълумотига кўра, судлар томонидан 2021йил давомида туман миқёсида коррупция билан боғлиқ жами 7 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Ҳозирда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш билан чегараланмай, уларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
ОТМларда 1-курслар ўқиши октябрда бошланиши мумкин
“Xorijdagi Namanganliklar” klubi tashkil etiladi
Мирзиёев коронавирус юқтирган Трампга мактуб йўллади: «Хавотирландим, қайғудаман»
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган болалар сони ортаётгани маълум қилинди
Юлдуз Усмонова масаласи ёпди-ёпди бўлди...ми? Сўз ИИББ расмийси Сайфутдиновага