Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан бўлган ҳужумларга муносиб жавоб қайтарилганини маълум қилди.
“Бугун ҳам халқимизнинг нормал ҳаёт кечириши учун кураш давом этмоқда. Россиянинг дронлари ва ракеталарининг бир қисми уриб туширилди.
Бизнинг ҳаво ҳужумига қарши қуролли кучларимизга яна бир бор раҳмат. Хусусан, 138-Днепр зенит-ракета бригадасига тўрт калибрни уриб туширгани учун миннатдорчилик билдираман.
Ва уриб туширилган Россиянинг Су-25 ҳужум самолёти учун Херсон зенит-ракета бригадаси. Ҳаво ва ракетага қарши мудофаа соҳасида бизга ёрдам бераётган барча ҳамкорларга ҳам раҳмат", - деди Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Россиянинг Эрондан дронлар олганини қаттиқ қоралаб, Кремл мағлубиятни тан олганини айтди.
“Россиянинг Эронга ёрдам сўраб мурожаат қилишининг ўзи Кремлнинг унинг ҳарбий ва сиёсий муваффақиятсизлигини тан олишидир.
Ўнлаб йиллар давомида улар ўзларининг ҳарбий-саноат мажмуасига миллиардлаб доллар сарфладилар ва охир-оқибат Теҳронга жуда оддий дрон ва ракеталар учун таъзим қилишди. Бу барибир уларга стратегик ёрдам бермайди. Аммо энди, тактик миқёсда террорчилар ҳали ҳам маълум умид ва ҳисоб-китобларга эга бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси аввалги ҳисоб-китоблари каби парчаланади”, — деб қўшимча қилди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина раҳбари фуқаролардан электр таъминотида узилишлар кузатилаётганини айтиб, улардан электр токини тежашни сўраганди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди
Пневмонияга чалинган Ҳалима Ибрагимованинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Собиқ ички ишлар вазири: "Очкўз эдим, катта миқдорда пора олдим ва уй-жой қилдим" (видео)
Роналду Саудияни тарк этиш ниятида эмас – Романо