Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 фоизга ошган. Гўшт етиштириш бўйича биринчи ўринни Тошкент вилояти эгаллаган.
Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми:
— Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна
— Бухоро вилояти – 134 минг тонна
— Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна
— Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна
— Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна
— Навоий вилояти – 81,4 минг тонна
— Андижон вилояти – 81,1 минг тонна
— Наманган вилояти – 79,2 минг тонна
— Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна
Тасодифий хабарлар
Аҳмад Масъуд Имомали Раҳмондан ёрдам сўради
Ўзбекистонга коронавирусга қарши 5000 дона вакцина олиб келинди
Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW
Ана холос! Илон Маскнинг ўғли жинсини ўзгартирди ва аёл киши исмини олди
Россия Украинага бостириб кирса, Зеленский қочадими? Кулеба жавоб берди