14.05.2020 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи фуқаро Б.Д. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда карантин қоидаларига зид равишда яшаш уйига қариндош-уруғлари ва қўни–қўшниларини йиғиб “Таровеҳ намози” ҳамда оммавий ифторлик маросимини ўтказган.
Воқеа жойига етиб борган туман ИИБ ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари карантин қоидаларини қўпол равишда бузгани сабабли Б.Д.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган вақтда жами 4 нафар фарзанд ва набиралари ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.
Жумладан, улар туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига тан жароҳати етказиб, қўлларида бўлган темир жисмлар билан Ички ишлар ходимига тегишли автомашина олд ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.
Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига етиб келган туман ИИБ тезкор тергов гуруҳи ходимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатишиб, қўлларидаги таёқ ва темир жисмлар билан ИИБ ходимларига тан жароҳати, навбатчилик қисмининг автомашинасининг ойналарини уриб синдириб, шикаст етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2020 йилда Шеробод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди
Кун сўнгида юздан зиёд кишида коронавирус аниқланди
Чўкаётган қизларни қутқарган эркак ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг қарзи келгуси йилда 45 млрд доллардан ошиши мумкин
Косонсойлик истеъфодаги подполковник вафот этди