Ливан пойтахти Байрутда юз берган портлаш келтирган зарар 3-5 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда Байрут губернатори Марвон Аббуд маълум қилди.
Губернаторнинг сўзларига кўра, фалокат натижасида шаҳарда 300 мингга яқин одам бошпанасиз қолган.
Қурбонлар сони 108 нафарга етди. Уларнинг 10 нафари қутқарувчилар. 4 мингдан ортиқ жабрланувчи бор. Кўплаб одамлар ҳамон бедарак йўқолган ҳисобланяпти.
Байрут бандаргоҳининг барча вакили уй қамоғига олинган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Ливан Президенти Мишель Ауннинг маълум қилишича, бандаргоҳда 2750 тонна аммоний нитрат портлаган. Бу модда 2014 йилда Rhosus кемасидан мусодара қилинган.
Тасодифий хабарлар
13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган эркак бўйича суриштирув бошланди
Москва метросида федерал қидирувдаги ўзбек ушланди
Роналду Саудияни тарк этиш ниятида эмас – Романо
Ички ишлар тизимининг «қориндор» ходимлари ишдан четлатилиши мумкин
Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда