Ҳукумат қарори айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Huquqiy axborot хабар бермоқда.
Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан:
- қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади;
- ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали амалга оширилади;
- транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.
“Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали, жумладан:
- ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади;
- транспортларни тўхташ жойларидан олиб чиқиш учун барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.
Мазкур ахборот тизими 2023 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 декабргача ЙҲХХнинг ягона ахборот тизими ушланган транспортларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон танлаб олиш имкониятини яратиш мақсадида такомиллаштирилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Оилавий зўравонлик ҳақида ИИВга хабар беришда cаll-марказ фаолияти йўлга қўйилади
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Наманганда участка учун аталган 9.200 АҚШ доллари фирибгарнинг қўлига тушди
Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Биринчи хонимнинг кўз ёшлари: Зироат Мирзиёева Сардоба фожиаси жабрдийдаларидан хабар олди