Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи бир неча фуқаролар ИИОга мурожаат қилиб "Телеграм" мессенжеридаги "Ютуқли акция" гуруҳига аъзо эканликлари ва гуруҳ администратори томонидан уларга юборилган ""Iphone X" соҳибига айландингиз! Ютуқни қўлга киритиш учун почта пулини тўланг" мазмунидаги хабарга ишониб, юборилган банк картаси ҳисобига 150.000 сўм ўтказиб беришганлигини, аммо ҳеч қандай ютуқни қабул қилиб олишмаганликларини маълум қилишган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 39 ёшли (эркак) фуқаро Ғ.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Р.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Видеода Украина ҳарбийлари қаршилик кўрсатишдан бош тортиб, қуролларини топширишаётгани айтилмоқда
Наманганда ҳайдовчи ухлаб қолганлиги унинг ўлимига сабаб бўлди
Майкл Жексон ҳақидаги фильм рекорд ўрнатди
“Толибон” расмий Тошкент билан “Аср лойиҳаси” режасини ҳал қилишга уриняпти – ОАВ
Тошкентга Ухандаги беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди