Англияда ишчилар бино остидан тахминан 2000 йиллик қадимги Рим даврига оид қудуқни топди. Бу ҳақда “Jam Press” хабар берди.
Қайд этилишича, археологик топилмани Линкольншир графлигининг Кайстор шаҳридаги бинони таъмирлаётган ишчилар аниқлаган. Дўкон ҳовлисида тахминан икки минг йил аввал, Рим даврида қурилган деб тахмин қилинаётган қудуқ топилган.
Шаҳар маъмурияти вакили Пол Киркбининг сўзларига кўра, ишчилар аввалига ёпқичларга дуч келган, уларнинг остида эса қадимий қудуқ бўлган. Қайд этилишича, иншоот кейинчалик Георг даври ғиштларидан фойдаланилган ҳолда қисман қайта қурилган.
“Бу мутлақо кутилмаган воқеа бўлди. Ҳозирда қудуқ яна ёпиб қўйилди, аммо келажакда уни қайта тиклаш ва экспозициянинг бир қисмига айлантириш учун маблағ топишга умид қиламиз”, дейди Киркби.
Қудуқ жойлашган бино Георг даврига мансуб бўлиб, унда Виктория даври меъморчилиги элементлари ҳам бор. Ҳозирда объект реконструкция қилинмоқда. Ишларни 2026 йил ёзининг охиригача якунлаш режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда талабаларга контрактни тўлашда енгиллик яратилади
Блогер Бобур Ғаниев ҳақида тарқалган хабарларга ИИБ расмий баёнот берди
Навбаҳор Ҳамидова ўзбек бокс тарихига кирди
Наманганлик аёл 30 000 сўм учун жирканч ишга қўл урди
Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғади?