Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинганди.«Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида» дейилади ЎФА хабарида.Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.
Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди
2019-09-26 21:00 1 489
2019-09-26 21:00 1 489
Мавзуга доир
Энг кўп ўқилган
-
Наманганлик эркак аёлининг "ўйнаши"ни пичоқлаб ўлдирди
2022-09-26 09:03 -
Лиман бой берилгач, Қодиров даҳшатли таклиф билдирди
2022-10-02 14:17 -
Песков референдумдан кейин Украинани нима кутаётганини айтди
2022-09-26 21:07 -
Владимир Путин тарихий ўзгариш қилиши кутилмоқда
2022-09-29 16:15
Жаҳон янгиликлари
-
АҚШ айрим ўзбекистонликларга виза беришни чеклади
2026-02-20 13:21 -
Ғазо Рамазон ойини қандай қаршилади?
2026-02-19 10:10 -
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан учрашди
2026-02-19 10:04 -
Трамп, Путин ва Зеленский учрашиши мумкин
2026-02-18 09:23 -
Суриянинг машҳур “ҳибсхонаси” фаолиятини якунламоқда
2026-02-18 09:14
Тасодифий хабарлар
Ерга яна бир улкан астероид яқинлашмоқда – NASA
Саратовда даҳшатли қотиллик юз берди
Тошкентда автокран ёниб кетди, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди
Порошенко Зеленскийни муносиб жазолашга ваъда берди
Бош прокуратура: «EQUINOX сотиб олинган, TRAILBLAZER эмас»