АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича берган баёнотида Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш ва мамлакатда бошқарув тизимини такомиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайлови якунлари бўйича баёнот берди. Баёнотда айтилишича, элчихона «Ўзбекистон ватандошларини сайловдаги иштироки учун олқишлайди ҳамда сайловда президент Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаганини қайд этади».
«Президент Мирзиёев янги ваколатлари доирасида ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳотлар ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби кун тартибида турган масалаларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради. Бу тамойилларга риоя қилиш вакиллар бошқарувининг асоси ҳисобланади», — дейилади баёнотда.
«Биз президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, одамлар орасидаги ўзаро муносабат ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш йўлида ҳамкорлик қилишни кутиб қоламиз», — дейилади баёнотда. Сайловни ҳам кузатган АҚШ элчихонаси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) хулосаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 4 нафар аёл-қизларни Москвага олиб кетаётган шахс қўлга олинди
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Наманганда 31 яшар йигит жиянининг севгилисини бир муштда ўлдирди
Россия беш давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилди
Вилоятларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади