3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлиши ҳақида фатво берди. «Gazeta.uz» фатво бўлими мудири Ғуломжон Холбоевга таяниб, ушбу шахсларга жаноза ўқилиши ёки ўқилмаслиги борасидаги масалага ойдинлик киритди.
«Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда ўз жонига қасд қилган кишига ҳам жаноза ўқилади. Шундай экан, тезликни оширгани сабаб ҳалок бўлган инсонга ҳам жаноза ўқилади», — дейди Ғуломжон Холбоев.
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг фатвосига кўра, рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас.
Бундан аввал Ўзбекистондаги йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилгани, Ўзбекистонда йилнинг дастлабки чорагида йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошгани ҳамда Фарғонада бир ҳафтада ЙТҲлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Сайёр савдо нуқталари орқали кийим-кечак савдосига рухсат берилади
Наманганда бир суткада 85 фуқаро карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган — Шоҳрух Ғиёсов
Ўзбекистонда 2021 йилда электромобил импорти 7 баравар кўпайди
MediaTec бир мунча вақтдан бери яқинлашиб келаётган Wi-Fi 7 стандарти устида ишлаётганини айтди.
Президент Бухорога жўнаб кетди