Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинландиНаманган шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида Президент фармони ўқиб эшиттирилди.
Давлат раҳбари фармони билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.






Тасодифий хабарлар
АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдамни кўпайтирди – “Bloomberg”
Аёллар турли ижтимоий сайт ва каналлардаги шахсий профилларига ўз суратларини қўйса бўладими?
Самарқандда кеча кечқурун иккита эркак кўчада қип яланғоч юриб, ҳаммага томоша бўлди
Шуҳрат Абдураҳмонов 10 дақиқада 81 марта «ҳурматли президент»ни ишлатди...
96 ёшли нацист суд қилинди: у таксида қочишга уринган