Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги хонадонда ер остини кавлаш ишлари давомида номаълум мавжудотларнинг суяги топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари ҳамда Фарғона давлат университети олимлари томонидан “Толмозор” маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчаси 28-хонадон ҳовлисида топилган ҳайвон суяк қолдиқларини ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ушбу суяк қолдиқлари хонадон эгаси Олимжон Қодиров томонидан 2021 йил 11 август куни ҳовли томорқасини қазиш жараёнида топилган.
Суяк қолдиқлари дастлабки хулосаларга кўра, ўтхўр ҳайвон турига мансуб (каркидон ёки ёввойи чўчқа) эканлиги тахмин қилинган. Ушбу ҳайвоннинг тахминий оғирлиги 300-500 кг. атрофида, узунлиги 2-2,5 метр атрофида. Суяк қолдиқлари қазиш жараёнида айрим қисмларига зарар етган бўлиб, суяклар тўлиқ қазиб олинмаган.
Мутахассислар суяк қолдиқларини тўлиқ ўзлари кўриб, таҳлил қилмасдан олдин бу топилмани қайси ҳайвон суяк қолдиқлари эканлиги борасида охирги хулосани айтиши қийин. Суяк бўйича тўлиқ хулосани айтиш учун олдин бу суяклар қайси қатламдан чиққанлиги, ўзи вафот этганми ёки ўлдириб кўмишганми буни лаборатория таҳлили натижалари аниқлайди. Лекин видеодаги дастлабки визуал кўринишидан, тишларининг кичиклиги, уларнинг сақланиб қолиганлигидан, позвоночникларини, бўғинларини орасида тоғай (хряш) йўқолиб кетмаганлиги бу ёш туянинг суяк қолдиқларига ўхшашлиги айтилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда маҳсулотбай кооперация тизими йўлга қўйилади
2та Спаркни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди
Namanganda baliq ovlayman deb kanalga to‘r tashlagan 65 yoshli fuqaroni girdob tortib ketdi
«Док-1 Макс» иши: Ҳиндистонлик тадбиркор яроқсиз дорига рухсат олиш учун Ўзбекистонлик мансабдорга 33 минг доллар берган
Гулнора Каримованинг тергови якунланди, иш судга оширилди