2026–2027 ўқув йилида олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномани my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, белгиланган вақтдан кечиккан абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги боғчада болалар полда ухлади
«Талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак» - Махсус комиссия мурожаати
Ўзбек йигитлари Россияда қаҳрамонга айланишди (видео)
Уч марта Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринган аёл 5 йилга қамалди
Каримовлар оиласи Москванинг ҳашаматли пентхаусига эгалик қилади (фото)