Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Маълумки, терма жамоамиз аъзолари жорий йил сентябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Болгария терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режа қилинганди.
Бироқ, мураббийлар штаби қарорига кўра, Европа сафари бекор қилиниб, ҳамюртларимиз Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказишни мақсад қилди.
Океан ортида ўтказилиши кутилаётган йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринда бораётган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 10 сентябрга ўтар кечаси 03:30 да Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги “City Park” стадионида бошланади.
Ушбу учрашувнинг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ижобий ҳал этилган.
Т.Рўзиев, ЎзА
Тасодифий хабарлар
Марҳум ўз жаноза маросимидан сўнг орадан 7 соат ўтиб уйига қайтди
Наманган вилоят судида халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулоти бўлиб ўтди
УАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи
Хоразмда Адлия ва ФВБ раҳбарлари Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқада бўлиб келгани ошкор бўлди
Россиянинг дон ва шакар экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими? Вазирлик жавоб берди