Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Евгений Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилишини, «Вагнер» ўз дала лагерларига бориши, Пригожиннинг ўзи эса Беларусга кетиши ҳақида келишувга эришилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қўзғолонда қатнашган вагнерчиларни олдинги сафдаги хизматларини инобатга олган ҳолда жиноий жавобгарликка тортмайди.
Песковнинг таъкидлашича, президент Путин Беларус раҳбари Лукашенконинг воситачилик қилишига келишиб олган.
«Александр Григоревич Пригожин билан анчадан бери шахсан таниш, бу унинг шахсий таклифи эди. Бу саъй-ҳаракатлари учун унан миннатдормиз», дейди Песков.
Қўшимча қилинишича, яқин келажакда Путиндан янги мурожаат бўлмайди ва исён билан боғлиқ вазият Украинадаги урушнинг боришига таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июн куни кечки вақтда Беларус президенти Александр Лукашенко Пригожин билан келишувга эришганини эълон қилганди. Шундан сўнг Москвага юриш қилаётган Пригожин ортга қайтишини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасидаги баҳсга нима сабаб бўлди?
Дунё IT бозори тенденциялари
Жиззахда «йўл эгаси» қўлга тушди
Россияга жосуслик қилган Украина генерали 12 йилга қамалди
2022 йилда қочқинларга керагидан деярли 8 млрд доллар кам маблағ ажратилади