Рус ҳарбийлари Украинага босқини пайтида камида 136 нафар болани ўлдиргани учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россияни “шармандалар рўйхати”га киритди. Бу ҳақда ташкилотнинг йиллик ҳисоботини эълон қилинишидан олдин кўриб чиққан ҳолда “Reuters” хабар берди.
Унга кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россияни 136 нафар болани ўлдирганликда айблаб, уруш вақтида “вояга етмаганлар ҳуқуқларининг жиддий бузилиши сонидан даҳшатга тушгани”ни айтган.
Ҳисоботда келтирилишича, 2022 йилда Украинада 477 бола ҳалок бўлган. БМТ улардан 136 нафарининг ўлимига Россия қуролли кучларининг алоқадорлигини тасдиқлаган, яна 80 нафар бола Украина армиясининг ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган.
Шунингдек, БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили ҳарбий можаролар пайтида камида 900 нафар бола жароҳатланган, улардан 518 нафари Россия армияси томонидан, 175 нафари эса Украина Қуролли кучлари фаолияти туфайли яраланган.
Ташкилот ўз ҳисоботида Россия қўшинлари Украинадаги мактаб ва шифохоналарга 480 та ҳужум уюштирганини ва 91 нафар боладан тирик қалқон сифатида фойдаланганини ҳам қўшимча қилган.
Тасодифий хабарлар
Карантин яна кучайса, стикерлар амал қиладими?
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди
Қамоқхонада «бунт» кўтарган йигит 16 йилга қамалди
Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди
Рамзан Қодировнинг соғлиғи жойида эмас